30.03.2024 11:19
6175
Теглар
«Навбаҳор» клуби президенти истеъфога чиқди. У жамоада бир ой ҳам ишламади

Март ойи бошида «Навбаҳор» футбол клуби президенти сифатида таништирилган Расул Низомбоев клубда бир ой ҳам ишламай, жамоани тарк этди.

Наманган клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Низомбоев «соғлигидаги муаммолар сабабли» ишдан кетган.

«Навбаҳор» уй учрашувларини ўтказадиган «Марказий» стадионида йиғилиш ўтказилди. Уни Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев олиб борди. 

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. «Навбаҳор» ПФК президенти Расул Низамбаев соғлигидаги муаммолар сабабли, ўз аризасига биноан истеъфога чиққани маълум қилинди», - дейилади клуб хабарида.

Қайд этилишича, Бахтиёр Нурматов яна «Навбаҳор» клуби бош директори лавозимига қайтган. Бунгача ушбу лавозимда фаолият юритган Акмал Соҳибов эса директор ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов давр талабидан келиб чиққан ҳолда тизимга янгича ёндашув зарурлигини таъкидлаб, Расул Низомбоевни клуб президенти сифатида таништирганди.

Маълумот учун, Самвел Бабаян шогирдлари Суперлигада 3 ўйиндан кейин 5 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар