30.03.2024 10:22
1998
«Ливерпул» учун Аморимдан кўра, Де Дзербини таклиф этиш арзонроққа тушади

«Ливерпул» клуби Юрген Клопп ўрнига келаси мавсумда таклиф этмоқчи бўлаётган икки мураббийнинг товон пули маълум қилинди.

Telegraph хабарига кўра, мерсисайдлар янги мавсум олдидан Клопп ўрнига таклиф этмоқчи бўлаётган «Спортинг» бош мураббийи Рубен Аморимнинг товон пули миқдори 15 миллион еврони ташкил этади. 

Клопп ўрнини эгаллаш учун яна бир номзод сифатида кўрилаётган «Брайтон» бош мураббийи Роберто Де Дзербини таклиф этиш учун эса 14 миллион евро товон пули тўлашга тўғри келади.

Аввалроқ, Хаби Алонсо келаси мавсумда жамоасини ўзгартирмаслигини ва «Байер»да қолишини эълон қилганди.

Маълумот учун, Юрген Клопп жорий мавсум якунида «Ливерпул»дан кетишини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар