30.03.2024 11:52
8260
Теглар
«Бавария» спорт директори клубнинг сотилмайдиган ўйинчисини айтди

«Бавария» спорт директори Макс Эберл жамоа яримҳимоячиси Жамол Мусиала сотиш варианти кўриб чиқилмайдиган ўйинчи эканини маълум қилди.

«Жамол Мусиала сотилмайди. Биз уни «Бавария»нинг яқин йиллардаги юзига айланишини кутяпмиз. Клуб бу ўйинчимизни сотиш вариантини кўриб ҳам чиқмайди. Жамол ўз ўйинлари билан ҳали кўп марта қувонтиради. Мақсадимиз – Мусиалани «Бавария»нинг янги юзига айлантириш», - дейди Эберл Sky Sport Germany билан суҳбатда.

Маълумот учун, Мусиала «Челси» клуби тарбияланувчиси саналади. У 2019 йилдан буён Мюнхен жамоаси аъзоси саналади. Жамол жорий мавсум 32 ўйинда 9та гол ва 4та ассист қайд этган. Transfermarkt унинг трансфер баҳосини 110 млн еврога баҳолаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар