30.03.2024 20:04
2992
АПЛ. «Нюкасл» «Вест Ҳэм» билан сўнгги 13 дақиқа ичида 3та гол уриб, суперкамбэк қилди

АПЛ 30-тури доирасидаги дастлабки учрашув драматик ўтди.

«Нюкасл» ўз майдонида «Вест Ҳэм»ни қабул қилиб, камбэк эвазига муҳим ғалабага эришди. Мезбонлар 77-дақиқагача Лондон клубига 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраётганди. Исак фарқни қисқартирган бўлса, 83 ва 90-дақиқаларда захирадан майдонга тушган Барнс катта саҳнага чиқиб, дубли эвазига «Нюкасл»га ғалабани келтирди – 4:3. 90+4-дақиқада мезбонлар вакили Гордон майдондан четлатилди.

Шу тариқа, «Нюкасл» 43 очко билан 8-ўринга кўтарилди, «Вест Ҳэм» 44 очко билан 7-ўринда бормоқда.

АПЛ. 30-тур
Нюкасл – Вест Ҳэм 4:3

Голлар: 1:0 – 6, пенальти Исак, 1:1 – 21 Антонио, 1:2 – 45+10 Қуддус, 1:3 – 48 Боуэн, 2:3 – 77, пенальти Исак, 3:3 – 83 Барнс, 4:3 – 90 Барнс.
Нюкасл – Дубравка, Ливраменто (Альмирон, 56; Барнс, 67), Шер, Ласселс (Крафт, 17; Холл, 57), Берн, Бруно Гимараэс, Лонгстафф, Уиллок (Андерсон, 57), Мерфи, Гордон, Исак.
Вест Ҳэм – Ареоля (Фабианьски, 46), Цоуфал (Ингз, 90), Зума, Мавропанос, Эмерсон, Уорд-Проуз (Джонсон, 83), Соучек, Лукас Пакета, Кудус, Боуэн, Антонио (Филлипс, 69).
Огоҳлантиришлар: Соучек (40), Гордон (80), Барнс (83), Исак (90+4).
Четлатиш: Гордон (90+4).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар