Златан 7 футболчидан иборат рамзий жамоа тузди
Златан Ибраҳимович 7 футболчидан иборат идеал жамоа тузди.
12 март куни Швеция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва «Милан» хўжайини маслаҳатчиси Қироллар лигаси жаҳон чемпионатининг (фаолиятини якунлаган ўйинчилар ўртасида) президентига айланди.
Собиқ ҳужумчи ушбу турнир учун ўзининг рамзий идеал жамоасини тузди. Унга 7 нафар футболчи кирди: Жанлуижи Буффон, Алессандро Неста, Тиаго Силва, Хави, Зинедин Зидан, Роналдинио ва Роналдо.
Ибраҳимович ўзини нега таркибга киритмаганини ҳам тушунтирди: «Бу жамоада эмасман. Мен шерман ва одамлар билан ўйнамайман. Мен мураббий, президент бўламан ва кимдир чарчасагина ўйнайман», — дейди собиқ футболчи.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар