29.03.2024 20:57
1273
Теглар
Суперлига. ОКМК «Бунёдкор»ни мағлуб этиб, 2-ўринга кўтарилди

Суперлига 4-тури доирасида жума куни биринчи ўйин якунланди.

ОКМК ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, мезбонларнинг япониялик аъзоси Ариҳиро Сентокунинг голи эвазига ғалабага эришди – 1:0. Шу куни меҳмонлар 38-дақиқадан кейин бир киши камчиликда тўп суришди.

Шу тариқа, Миржалол Қосимов шогирдлари 8 очко билан ҳозирча 2-ўринга кўтарилди. «Бунёдкор» ҳисобида 1 очко бор ва улар 13-ўринда боришмоқда.

Суперлига. 4-тур

ОКМК – «Бунёдкор» 1:0

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Гол: Ариҳиро Сентоку, 83.

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

ОКМК:  35. Жавоҳир Илёсов, 2. Акрамжон Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (5. Гиорги Папава, 75), 6. Авазбек Ўлмасалиев (18. Азиз Холмуродов,46), 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Арихиро Сентоку, 95. Милян Шкрбич ( 77. Нодирбек Абдураззоқов, 46).

«Бунёдкор: 71. Сарвар Каримов, 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 7.Суҳроб Иззатов, 8. Фране Чиряк, 9. Умидбек Султонов (45. Фарҳод Ўткуров 46, 17. Оллаберган Каримов, 72), 10. Расул Йўлдошев (6. Самир Зелкович, 78), 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 19. Билол Туплиев (92.Тони Йович, 72), 57. Амир Тўрақулов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 84), 66. Азизбек Тўлқунбеков, 77. Музаффар Олимжонов.

Четлатиш: Фране Чиряк, 38.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар