29.03.2024 13:53
955
Теглар
Робертсон жиддий жароҳатдан қутулиб қолди, аммо унинг «Брайтон»га қарши ўйнаши сўроқ остида

Эндрю Робертсон жиддий жароҳатдан қутулиб қолди.

«Ливерпул» клуби ва Шотландия миллий жамоаси ҳимоячиси Шимолий Ирландияга қарши ўртоқлик ўйинида (0:1) тўпиғидан жароҳат олиб, 37-дақиқада алмаштирилганди.

Робертсоннинг жароҳати дастлаб тахмин қилинганидек жиддий бўлиб чиқмади, деб ёзади Daily Mail.

«Ливерпул» яқин кунларда 30 ёшли футболчининг тўпиғидаги оғриқлар йўқолишига умид қилмоқда ва шундан сўнг унинг қайтиш санасига аниқлик киритилади. 

31 март куни «қизиллар» АПЛнинг 30-тури доирасида «Брайтон»га қарши баҳс олиб боради. Ҳимоячининг ушбу ўйиндаги иштироки ҳамон сўроқ остида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар