29.03.2024 15:44
1254
Теглар
Хаби Алонсо «Байер»да яна бир йилга қолади – Фабрицио Романо

«Байер» клуби бош мураббийи Хаби Алонсо келаси мавсумда ҳам Леверкузен клубида қоладиган бўлди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, «Байер» клуби испаниялик мутахассиснинг 2025 йилнинг ёзигача жамоада қолишини тез орада расман эълон қилади. 

Клуб раҳбарияти томонидан бу борадаги қарор қабул қилинган ва шартномадаги мураббийнинг 2025 йилгача жамоада қолиши борасидаги банди фаоллашган. 

Аввалроқ, «Ливерпул» ва «Бавария» Хаби Алонсони келаси мавсумда таклиф этишни режалаштиргани ҳақида хабар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар