29.03.2024 12:23
5232
«Бавария» Алонсо рад жавобини берган тақдирда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчилиги маълум

Ралф Рангник «Бавария»ни бошқариши мумкин.

Мюнхен клуби 65 ёшли мутахассис номзодини Хаби Алонсо ўрнига асосий муқобил сифатида кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Kicker журналисти Георг Ҳолцнер. 

Рангник ҳозирда Австрия миллий жамоасини бошқармоқда.

«Бавария» Алонсо келажаги борасида бир қарорга келишини кутмоқда.

Қайд этилишича, мюнхенликлар раҳбарияти аллақачон Антонио Конте ва Жозе Моуриниони номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлаган. Зинедин Зиданнинг тайинланиши ва Юлиан Нагелсманнинг қайтиши билан боғлиқ вариантлар жиддий кўриб чиқилмади.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария»нинг ҳозирги бош мураббийи Томас Тухел мавсум сўнгида жамоани тарк этишини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар