29.03.2024 18:18
1362
Теглар
Артета Гвардиола ҳақида: «Пеп – жаҳоннинг энг яхши мураббийи, у бошқалардан катта фарқ билан олдинда»

Микел Артета «Манчестер Сити» - «Арсенал» учрашувидан олдин Пеп Гвардиолани мақтади.

«Менга Пеп билан бирга ишлаш бахти насиб этган. Унинг жамоани қандай бошқараши, интеллекти, иш услубига қойил қолмай илож йўқ, у жуда кўп ишни парда ортида бажаради, бу меҳнатни мухлислар кўришмайди. 

Пеп – жаҳоннинг энг яхши мураббийи, у бошқалардан катта фарқ билан олдинда. У мен футболда учратган энг ёқимли инсонлардан бири. Гвардиола билан ишлаш менга жуда ёққан. Ундан жуда кўп нарсани ўрганиш мумкин», - дейди Лондон клубининг бош мураббийи.

Маълумот учун, «Арсенал» якшанба куни АПЛ 30-тури доирасида «Манчестер Сити» меҳмони бўлади. «Канонирлар» 64 очко билан 1-ўринда, «шаҳарликлар» эса 63 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар