28.03.2024 14:45
832
Теглар
Родри роппа-роса 1 йилдан бери ютқазмаяпти

Родри кетма-кет 365 кун давомида клуб ва миллий жамоа ўйинларида мағлуб бўлмади.

Сешанба куни Бразилияга қарши ўртоқлик баҳсида (3:3) «Манчестер Сити» клуби ва Испания миллий жамоаси яримҳимоячиси дубл қайд этди.

Родрининг сўнгги мағлубияти ўтган йилнинг 28 мартида юз берган — ўшанда Испания Евро-2024 саралашида Шотландияга ютқазганди (0:2). Шундан бери футболчи клуб ва миллий жамоа сафида барча турнирларда мағлубиятсиз 64та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар