28.03.2024 10:48
4401
Теглар
«Реал» Кроосдан ташқари яна икки футболчиси билан шартномани узайтиради

«Реал» 3 футболчиси билан шартномани узайтиради.

Аввалроқ Мадрид клуби Тони Кроос билан келишувни 2025 йилгача чўзиши хабар қилинганди. 

AS хабарига кўра, яна икки футболчи — Начо Фернандес ва Лукас Васкес билан битимни узайтириш режалаштирилган.

Учала футболчи билан янги шартнома тузилгани келаси ҳафта расман эълон қилиниши кутилмоқда. 

Начо ва Васкес ҳам яна бир йил жамоада қолишади. 

Начо бу мавсумда «Реал» сафида Ла Лигада 21 та ўйинда майдонга тушди. Васкес эса 22 та баҳсда ҳаракат қилиб, 1 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар