28.03.2024 12:40
1463
Маттеус: «Байер» — ҳозирда жаҳоннинг энг яхши клуби. Улар Хави, Иниеста ва Месси давридаги «Барса»ни эслатмоқда»

Лотар Маттеус «Байер»ни дунёнинг айни вақтдаги энг яхши жамоаси деб атади.

Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда ва 2-ўриндаги «Бавария»ни 10 очкога ортда қолдирмоқда. 

«Футбол, ​​тезлик, тўп билан хотиржам муомала...  «Байер»ни кузатиш қизиқ. Мен бу ҳақда ярим соат гапиришим мумкин. Улар менга Хави, Иниеста ва Месси давридаги «Барселона»ни эслатмоқда. 

Ҳозир «Байер» — дунёдаги энг кучли футбол клуби. Мен уларни «Ливерпул» ва «Манчестер Сити» билан солиштирмоқчи эмасман, лекин Леверкузен клуби бу мавсумда энг сифатли футболни кўрсатмоқда», — деди «Бавария»нинг собиқ футболчиси Interwetten нашрига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар