27.03.2024 12:59
10505
Осимҳен қайси клубга ўтмоқчилиги маълум ва у «Челси» эмас

Виктор Осимҳен АПЛда эмас, Лига 1да ўйнашни афзал кўради.

Аввалроқ «Наполи»нинг 25 ёшли форварди учун «Челси», «Арсенал» ва «ПСЖ» давогарлик қилаётгани, Викторнинг ўзи «аристократлар» сафига ўтмоқчилиги хабар берилганди. 

Аммо Il Мattino'нинг таъкидлашича, нигериялик футболчининг орзуси — Париж жамоаси. 

Шунингдек, Осимҳеннинг ушбу мавсумдаги ёмон формасини инобатга олган ҳолда унинг учун 120 млн евро товон пули тўлашга бошқа клублар рози бўлиши даргумон.

Неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис ўтган ёзда ҳужумчини Саудия Арабистони клубига 130 млн еврога сотишдан бош тортганди. У  Яқин Шарқ клубларининг янада йирик таклифига умид боғланганди, аммо бундай бўлмади. Энди «Наполи» хўжайини 120 млн еврога ҳам хурсанд бўлади.

Осимҳен бу мавсумда Италия чемпионатида 17 ўйинда 11 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар