27.03.2024 22:33
1717
Теглар
Моуриньо: «Мақсадим – миллий жамоани бошқариш. «Реал»да ишлаганимда Португалиядан таклиф тушган, аммо Перес «йўқ» деганди»

Клублардаги мураббийлик фаолияти давомида миллий жамоаларда ҳеч қачон ишламаслигини такрорлаб келган Жозе Моуриньо фикридан қайтганини маълум қилди.  

«Португалия миллий жамоасини бошқариш имконияти икки марта юзага келганди.

Дастлаб «Реал»да ишлаётганимда таклиф тушган, аммо Флорентино Перес менга «буни иложи йўқ» деганди. Иккинчи марта – «Рома»ни бошқараётганимда, аммо бу таклиф рад этилгач, бир неча ойдан кейин Рим клуби мени истеъфога чиқарди. Бундан афсусда эмасман.

Ҳозирги мақсадим – миллий жамоани бошқариш. Жаҳон чемпионати, Евро-2024 ёки Америка кубоги, Африка кубогидан олдин миллий жамоалар таклифини кўриб чиқишга қарши эмасман.

Аммо буни икки йил кутиш – билмайман. Эҳтимол, бу қачонлардир амалга ошар», - дейди Жозе Моуриньо Фабрицио Романо билан интервьюда.

Эслатиб ўтамиз, 61 ёшли португалиялик мураббий «Рома»ни тарк этгач, ҳозирча ишсиз саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар