27.03.2024 16:13
3473
Месси «Барса»ни тарк этиши ҳақида: «Каталониядан кетишга тайёр эмасдим, бир неча кун ичида ҳаётимни ўзгартиришга тўғри келганди»

Лионел Месси «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтган пайтлардаги қийинчиликларни эслади.

«ПСЖ»га ўтиш менга осон бўлмаган. Чунки «Барселона»да менга жуда яхши эди, ўзимни бахтиёр ҳис қилганман ва бу ерда қоламан деб ўйлардим. Каталониядан кетишга тайёр эмасдим. Ҳаммаси жуда тез рўй берди, бир неча кун ичида ҳаётимни ўзгартиришга тўғри келганди.

Мени бошқа мамлакат, бошқа лига, бошқа жамоа ва янги жамоадаги янги муҳит кутиб турганди. Биз бу ўзгаришларни истамаган, ўзгаришлар сари қадам ташлашни хоҳламагандик. Шу боис ўша пайтларда қийин бўлганди», - дейди «Интер Майами» ва Аргентина миллий жамоаси форварди Big Time’даги подкастда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар