Левандовскига Саудия Арабистонидан таклиф бор. У «Барса»да қолишни истамоқда
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзда Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтмоқчи эмас.
Журналист ва инсайдер Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, полшалик ҳужумчига Саудия Арабистони клублари ва Европанинг бир қатор жамоаларидан таклиф тушган. Каталония клуби ёзда араб жамоаларининг яхши таклифини кўриб чиқишга қарши эмас. Аммо Роберт келаси мавсум ҳам «Барселона»да қолишни истамоқда.
Маълумот учун, Левандовскининг «Барса» билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Шартномага кўра, 2024/25 йилда Левандовскининг клубдаги маоши ҳозирги йиллик 26 млн евродан 32 миллион еврога етказилиши белгиланган. Сўнгги мавсумида эса йиллик 26 млн евро маош олиши кўрсатилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар