26.03.2024 22:15
4967
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Тожикистон Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2026 2-саралаш босқич 4-тури доирасидаги навбатдаги муҳим ўйинлардан бири Душанбеда ўтди.

Тожикистон миллий жамоаси минглаб мухлислари қаршисида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди. Мезбонлар учрашувнинг 1-бўлимини ҳужумкор ўтказган бўлса-да, бир қатор голли вазиятлардан фойдалана олишмади. Саудияликлар эса танаффусга чиқиб кетишдан олдин Фирас Ал-Бурайканнинг голи эвазига ҳисобни очишди – 1:0.

Иккинчи бўлимда ҳам саудларга жиддий қаршилик кўрсатишга давом этган қўшниларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Алишер Жалилов бошлаган чиройли ҳужумни «Локомотив»нинг собиқ ҳужумчиси Рустам Соиров голга айлантирди – 1:1.

Шу тариқа, Саудия Тожикистонда очко йўқотиб, G гуруҳида 10 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса-да, 3-саралаш босқич йўлланмасини бу турда қўлга кирита олмади. Тожикистон эса 5 очко билан ҳозирча 2-ўринда бормоқда.

ЖЧ-2026 саралаши. 4-тур

Тожикистон – Саудия Арабистони – 1:1

Голлар: Рустам Соиров 79 – Ал Бурайкан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар