ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистондан йирик ғалаба, Кожо Жоэлдан ҳет-трик
ЖЧ-2026 2-саралаш босқич 4-тури доирасида Қирғизистон – Хитой Тайпейини йирик ҳисобда мағлуб этди.
Бишкекдаги ўйиннинг 1-бўлимидаёқ (3:0) «Динамо» форварди Кожо Жоэл ҳет-трикка эришиб, қирғизларга йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.
Бош мураббий Таркович Кожони 58-дақиқада захирага олди. Якунда ўйинда 5:1 ҳисоби қайд этилди. Қирғизистон ҳозирча 9 очко билан гуруҳда 1-ўринга кўтарилди.
ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи. 4-тур
Қирғизистон – Хитой Тайпейи – 5:1
Голлар: Жоэл Кожо (17, 38, 45), Кристиан Браузман (79), Кими Мерк (90) — Йен Шу Ву (87).
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар