26.03.2024 21:26
8564
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон сафарда Туркманистонни мағлуб этиб, ҳал қилувчи саралаш босқичи ва Осиё кубогига йўлланма олди

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи 4-тури доирасида Эрон Туркманистонга қарши майдонга тушди.

Ашхободда ўтган баҳсда Меҳди Ғоедининг 45+5-дақиқадаги ягона голи форсларга муҳим ғалабани келтирди – 1:0.

Шу тариқа, Эрон E гуруҳида 10 очко ва тўплар нисбатига кўра, 1-ўринни сақлаб қолди ва Ўзбекистон (10 очко) сингари ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи ва Осиё кубоги-2027 йўлланмасини нақд қилди.

ЖЧ-2026 саралаши. 4-тур

26 март (сешанба)

Туркманистон – Эрон – 0:1

Гол: Меҳди Ғоеди, 45+5.

Эрон: Ҳуссайни, Канаани, Халилзода, Муҳаммади, Ризоён, Ғоеди, Саман Қуддус, Муҳиби, Иззатуллоҳи, Қурбони, Торемий.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар