26.03.2024 22:43
1884
Теглар
Шомуродов: «Минимум вазифани бажардик. Энди мағлубиятсиз серияни давом эттириб, гуруҳдан 1-ўрин билан чиқмоқчимиз»

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ҳонгконг (3:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйлашимча, минимум вазифани бажардик. Аммо йигитлар билан келишиб олдик. Мағлубиятсиз серияни давом эттириб, гуруҳдан 1-ўрин билан чиқмоқчимиз. 

Танаффусда алмаштирилганим? Бироз оғриқ сездим. Мураббийлар билан маслаҳатлашиб, таваккал қилмасликка қарор қилдик. Ҳозир ҳолатим яхши. Эртага қўшимча текширувдан ҳам ўтаман. 

Узоқ сафарлар сабаб йигитларда бироз чарчоқ бор эди, аммо ўйинни назорат қилдик. Бизда ажойиб жамоа бор. Бир оила бўлиб кетганмиз. Катта ўйинларда бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қила оламиз, деб ўйлайман», — дейди баҳснинг энг яхши футболчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар