Ўзбекистон олимпия жамоаси Қатарда мезбонларга қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида ғалаба қозонди.
Биринчи ўйиндагидек (1:1) Алишер Одилов ҳисобни очди, рақиб иккинчи бўлим бошида мувозанатни тиклади. Ҳусайн Норчаев эса пеналтидан ғалаба тўпини киритди.
Темур Кападзе жамоаси ўйинни камчиликда якунлади — ҳимоячи Алибек Давронов қизил карточка олди.
Ўртоқлик ўйини
Қатар U-23 — Ўзбекистон U-23 1:2
26 март, «Жассим бин Ҳамад»
Голлар: Қатар футболчиси (50) — Алишер Одилов (5), Ҳусайн Норчаев (54, пеналти).
Ўзбекистон U-23 — Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Жасур Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Умарали Раҳмоналиев, Алибек Давронов, Ҳусайн Норчаев, Алишер Одилов, Абдурауф Бўриев, Асад Раҳимжонов.
Захирадагилар — Шукрон Йўлдошев, Ҳамидулло Абдунабиев, Маҳмуд Маҳамаджонов, Одил Абдумажидов, Фаррух Мухторов, Иброҳим Ибрагимов, Улуғбек Ҳошимов, Мурод Раҳматов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Беҳруз Асқаров, Руслан Жиянов, Муҳаммадазиз Иброҳимов.
Четлатиш: Алибек Давронов (78).