27.03.2024 01:36
476
Теглар
Одил Ҳамробеков: «Ўйинни назорат қилиб, керакли натижага эришдик»

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ҳонгконгга (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилдик. Бундан ўзимиз ҳам мамнунмиз. Ўйинни назорат қилиб, керакли натижага эришдик.

Иккала ўйинда ҳам кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Баъзан шундай бўлади, баъзан эса ҳар бир зарба голга айланади.

Камчиликлар? Мен воқелик ичида бўлганим учун ҳозир нимадир дея олмайман. Кейинги йиғинда видео таҳлилда хатоларни муҳокама қиламиз», — дейди Ҳамробеков.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар