26.03.2024 08:41
2311
Марселино Анчелотти ва Хавини ортда қолдириб, Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди

Марселино Гарсия Торал Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

«Вилярреал»ни бошқараётган мутахассис «Реал» устози Карло Анчелотти ва «Барселона» бош мураббийи Хавидан кўпроқ овоз олди. 

Марселино шогирдлари Испания чемпионатида март ойидаги 3 та учрашувнинг барчасида умумий 9:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. «Сариқ сувости кемаси» жадвалда 9-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар