26.03.2024 14:15
2093
Манба: «Реал»да Мбаппе ички муҳитни бузиши мумкинлигидан хавотир йўқ. Ҳамма уни кутиб, кун санамоқда

«Реал» Килиан Мбаппенинг жамоа ички муҳитини бузишидан ташвишланмаяпти. 

Relevo хабарига кўра, Мадридда «ПСЖ» форвардини қучоқ очиб кутиб олишади — бу барча футболчиларга тегишли.

«Реал» ходимлари Карло Анчелотти даврида кийиниш хонасидаги атмосфера «тарихдаги энг соғлом муҳитлардан бири» эканлигини айтишди. Мадридлик футболчилар Мбаппенинг трансферига кун санашмоқда.

Килианнинг ҳаракатлари кийиниш хонасидаги муҳитга салбий таъсир кўрсатишидан хавотир йўқ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар