26.03.2024 11:09
8184
Теглар
«Ливерпул» Клопп ўрнига ҳужумкор футбол қурадиган, ёш мураббий изламоқда — 3 номзод бор

«Ливерпул» янги бош мураббий қандай бўлиши борасида бир қарорга келди.

Daily Mail хабарига кўра, раҳбарият клубда ўсадиган ёш мутахассисни қидирмоқда. У ҳужумкор футбол кўрсатиши ва кучли характерга эга бўлиши керак.

Мерсисайдликлар «Байер»ни бошқараётган Хаби Алонсо учун курашишга тайёр. Муқобил вариантлар орасида янги спорт директори Ричард Ҳюзнинг севимли мураббийи саналган «Брайтон» устози Роберто Де Зерби ва «Спортинг»дан Рубен Аморим бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар