Бугун, 26 март куни Осиёда ЖЧ-2026 2-саралаш босқич 4-тури доирасидаги навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.
Ироқ, Жанубий Корея ва Хитой ўз ўйинида йирик ғалабага эришган бўлса-да, улар орасидан фақатгина ироқликлар муддатдан аввал 3-саралаш босқич ва Осиё кубоги-2027 йўлланмасини нақд қилди.
ЖЧ-2026 саралаши. 4-тур
Бангладеш – Фаластин – 0:1
Гол: Терманини, 90+4.
Филиппин – Ироқ – 0:5
Голлар: Ҳуссейн 14, 36, Амир 30, Зидан Иқбол 62, Зайд Таҳсин 77.
Ветнам – Индонезия – 0:3
Хитой – Сингапур – 4:1
Голлар: Лэй 21, 85, Консейсау 65 пен, Шихао 90 – Фарис 22.
Таиланд – Жанубий Корея – 0:3
Гол: Ли Же Сон 19, Сон Ҳён Мин 54, Пак 82.
Ҳиндистон – Афғонистон – 1:2
Голлар: Сунил Четри 38 пен, - Раҳмат Акбари 70, Шариф Муҳаммад 88 пен.
Малайзия – Уммон – 0:2
Голлар: Ал-Малики 45+4, Ал-Ғафри 90+4.
Шимолий Корея – Япония ўйини ўтказилмади.
Шу тариқа, ҳозирча 4 жамоа – Австралия, Ироқ, Ўзбекистон ва Эрон ЖЧ-2026 3-саралаш босқичига йўлланма олган бўлса, мезбон Саудия Арабистони, Австралия, Ироқ, Ўзбекистон ва Эрон Осиё кубоги-2027 йўлланмасини нақд қилган. Бугун яна 5та учрашувдан кейин ҳал қилувчи босқичга чиққан жамоалар сони ошиши мумкин.