26.03.2024 08:38
1984
Габриэл Барбоза антидопинг қоидаларини бузгани сабаб 2 йилга дисквалификация қилинди

Габриэл Барбоза антидопинг қоидаларини бузгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди.

Қарор 25 март куни спорт антидопинг суди томонидан қабул қилинди. «Интер»нинг собиқ ҳужумчисини дисквалификация қилиш учун бошқарувнинг 9 аъзосидан 5 нафари овоз берди.

Барбоза допинг-тест натижасини сохталаштиришга уринишда айбдор деб топилди. Бразилия Антидопинг кодексининг 122-моддасини бузганлик учун максимал жазо 4 йиллик дисквалификация ҳисобланади.

Футболчига ўтган йилнинг декабрида айблов қўйилган, биринчи суд мажлиси 20 март куни бўлиб ўтган. Барбоза видео алоқа орқали гувоҳлик берганди.

Қайд этилишича, Габриэл анализ топшираётганда процедурани амалга ошириш учун масъул бўлган зобитларга нисбатан тажовузкорона муносабатда бўлган ва допинг жараёнини қийинлаштиришга уринган. 

Қолаверса, Габигол машғулотлар вақтида қон таҳлилини топширишдан бош тортган «Фламенго»нинг ягона футболчиси бўлган. 

Таъкидланишича, ҳужумчи дисквалификация юзасидан CAS'га (Спорт арбитраж суди) мурожаат қилади.

Барбоза 2019 йилдан бери «Фламенго»да ўйнамоқда, 2016 йилдан 2020 йилгача футболчи «Интер»га тегишли эди. У Италия клуби таркибида атиги 10 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар