26.03.2024 08:36
976
Теглар
Эшли Коул АПЛ шон-шараф залига киритилди

Эшли Коул 2024 йилда биринчи бўлиб Премер-лига шон-шараф залига киритилди.

Англиялик собиқ ҳимоячи «Арсенал» ва «Челси»да 15 мавсум ўтказиб, 3 бор Премер-лига чемпионлигини қўлга киритган. Футболчи 2003/04 йилги мавсумда бирорта ҳам ўйинда ютқазмаган «тўпчилар» таркибида бўлган.

Умуман олганда, Эшли АПЛда 385 та ўйин ўтказган ва уларнинг 147 тасида унинг жамоалари тўп ўтказиб юбормаган. Бундан ташқари, ҳимоячи 15 та гол ва 31 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Маълумот учун, ушбу мавсумда шон-шараф залига кириш ҳуқуқига эга бўлиш учун футболчилар 2024 йил 1 январгача фаолиятини якунлаган бўлишлари керак. Танлов мезонларида фақат АПЛдаги натижалари ҳисобга олинади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар