26.03.2024 14:01
1633
Теглар
«Бавария»нинг 3 асосий футболчиси «Боруссия Д»га қарши ўйнай олмаслиги мумкин

Ҳарри Кейн ва Мануэл Нойер жароҳати сабаб «Боруссия Д»га қарши ўйнамаслиги мумкин.

16 март куни «Дармштадт» билан ўйинда (5:2) тўпиғидан жароҳат олган Кейн Англиянинг Бразилия билан ўртоқлик баҳсини (0:1) ўтказиб юборди. Шунингдек, форвард Белгияга қарши ҳам ўйнамайдиган ва муддатидан аввал Мюнхенга қайтадиган бўлди. 

37 ёшли дарвозабонда эса португалиялик ҳимоячи Рафаэл Геррейру каби соғлиғида муаммолар бор.

Kicker хабарига кўра, «Бавария»нинг учала футболчиси ҳам клубнинг навбатдаги ўйинида иштирок этиши сўроқ остида.

Пешқадам «Байер»дан 10 очко ортда қолаётган «Бавария» 27-турда 30 март куни «Боруссия»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар