26.03.2024 10:57
2846
Агуэро «Реал» — «Сити» ўйини ҳақида: «ЕЧЛ суперкласикоси, аммо бу баҳс учун чоракфинал бироз эрта»

Серхио Агуэро «Манчестер Сити» — «Реал» учрашувининг фаворитини айтди.

«Шубҳасиз, бу ўйинни мавсумдаги асосий ўйинлар қаторига қўяман. Бу мавсумда чемпионликка икки эмас, учта даъвогар бор ва уларнинг ҳар бирини қийин баҳслар кутиб турибди.

Ишончим комилки, «Манчестер Сити» ғалаба қозонади, аммо бу ўйин турнир учун ҳал қилувчи бўлмайди, бошқа жамоалар ҳам курашади. 

«Реал» — «Сити» ўйинини сабрсизлик билан кутяпман! Бу Чемпионлар Лигаси суперкласикосига айланди. Бундай баҳс учун чоракфинал бироз эрта, лекин нима қила оламиз? Икки асосий даъвогардан бири турнирни тарк этади. 

Бу ўйинларда ҳамма нарса бўлиши мумкин, биз буни аллақачон кўрганмиз.

Майдонда замонавий футболнинг кўплаб юлдузлари, шунингдек, дунёнинг энг кучли икки мураббийи бўлади. Ўтган йилгидек, «Сити»нинг кейинги босқичга чиқишини истардим», — дейди «шаҳарликлар»нинг собиқ ҳужумчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар