25.03.2024 08:17
1960
Ўртоқлик ўйини. Италия Эквадор устидан ғалаба қозонди

ФИФА кунларини АҚШда ўтказаётган Италия миллий жамоаси иккинчи ўртоқлик баҳсида Эквадор устидан ғалаба қозонди. Пеллегрини тезкор тўп киритган бўлса, «мовий гвардия» сафидаги 52-ўйинида илк бор сардорлик қилган Барелла иккинчи голни урди. 

Спалетти жамоаси 2 кун аввал Венесуэлани (2:1) ҳам мағлуб этганди. 

Ўртоқлик ўйини
Эквадор — Италия 0:2

24 март, «Ред Булл Арена Ҳаррисон»
Голлар: Пеллегрини (3), Барелла (90+4).
Эквадор – Буррай, Пресиадо, Пачо, Инкапиэ, Торрес, Эступинян, Франко (Груэсо, 79), Кайседо, Минда (Паес, 65), Плата, Сармиенто (Обандо, 80).
Италия – Викарио, Белланова (Ди Лоренцо, 46), Дармиан, Манчини, Бастони, Димарко (Камбиязо, 88), Жоржинио (Локателли, 67), Барелла, Пеллегрини (Фраттези, 67), Заниоло (Орсолини, 76), Распадори (Ретеги, 76).
Огоҳлантиришлар: Жоржинио (38), Заниоло (66), Манчини (73), Камбиязо (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар