25.03.2024 20:43
1410
Теглар
Роналду – Саудия Про лигасида энг кўп голли вазиятлардан фойдалана олмаган. Митрович ва Дембеле учликда

Криштиану Роналду – Саудия Арабистони чемпионатида голли вазиятларни қўлдан чиқариш бўйича пешқадамлик қилмоқда.

Sofascore порталига кўра, «Ан-Наср» ҳужумчиси жорий мавсум чемпионатда 20та голли вазиятлардан фойдалана олмаган. Криштиану бу кўрсаткич билан 1-ўринда бормоқда.

«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Александар Митрович 19та голли вазиятни кўкка совурган бўлса, «Ал-Иттифоқ» ҳужумчиси Мусса Дембеле 15та голли вазиятлардан фойдалана олмаган. 

Қайд этиш жоиз, Роналду 22 ўйинда 23та гол уриб, Саудия Про лигасида тўпурарлик қилмоқда.
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар