Осимҳен ёзда «Наполи»ни тарк этмоқчи. У Англия клубига ўтишни истамоқда
«Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимҳен мавсум якунида Италия жамоасини тарк этишга қарор қилган.
Италиялик журналист Руди Галеттининг ёзишича, нигериялик форвард ёзги трансфер ойнасида Неапол клубини тарк этади. Қайд этилишича, Осимҳен «Челси» сафига ўтишни режалаштирган.
La Gazzeta dello Sport хабарига кўра, Неапол клуби раҳбарияти 25 ёшли форварди учун 110 миллион евро сўрамоқчи.
Аввалроқ, унга «Челси»дан ташқари «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот ўрнида, Виктор жорий мавсум 24 ўйинда 13та гол ва 4та ассист қайд этган. Унинг амалдаги келишуви 2026 йилга қадар мўлжалланган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар