Ҳоланд келажакда ўзини қайси клубда кўраётгани маълум бўлди
Эрлинг Ҳоланд яқин келажакда «Реал» аъзосига айланмоқчи.
Аs нашри хабарига кўра, Ҳоланд 2025 йилда Мадрид клубига кўчиб ўтишга қарши эмас. Аммо Килиан Мбаппенинг ёзда «Реал»га ўтиши, норвегиялик форварднинг режаларига таъсир қилиши мумкин. Шунга қарамай, Эрлинг келажакда ўзини Мадрид клуби либосида тасаввур қилмоқда.
Хабарда келтирилишича, Ҳоланд «Манчестер Сити»нинг Чемпионлар лигаси чоракфинали доирасидаги «Реал»га қарши учрашувида ўзини кўрсатишни мақсад қилган ва бу орқали келажакда ушбу жамоага трансфер имконияти ошишига умид қилмоқда.
Маълумот учун, Ҳоланд жорий мавсум АПЛда 23 ўйинда 18та голга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар