25.03.2024 13:37
1644
«Милан» ва «Ювентус» Амрабатга қизиқмоқда

Софиян Амрабатга «Милан» ва «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда.

La Nazione хабар беришича, иккала клуб ҳам Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячисининг трансфери борасида маълумот сўрашган.

27 ёшли футболчи бу мавсумни «Манчестер Юнайтед»да ижарада ўтказмоқда. Инглиз клуби Софиянни тахминан 20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, аммо бундай қилмоқчи эмас. 

Яримҳимоячининг «Фиорентина» билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 

Амрабат бу мавсумда АПЛда 14 та ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар