25.03.2024 15:24
4630
Теглар
Лени Йоро – «Реал»нинг учинчи трансфер мақсадига айланган

«Реал» клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида Лени Йорони Мадрид жамоасига таклиф этмоқчи.

As нашри хабарига кўра, «Лилл» клубининг 18 ёшли ҳимоячиси «Реал»нинг Килиан Мбаппе ва Алфонсо Дэвисдан кейин учинчи трансфер мақсадига айланган. Қайд этилишича, Франция клуби Йоро учун 60 млн евро сўрамоқчи. 

Франциялик ҳимоячи учун «ПСЖ», «Челси» ва «Бавария» ҳам даъвогарлик қилмоқда. «Лилл» ўз футболчисини ёзда сотишни режалаштирган. Томонларнинг келишуви 2025 йилга қадар белгиланган.

Маълумот учун, Йоро жорий мавсум Франция чемпионатида 25 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар