25.03.2024 08:19
2972
КОНКАКАФ Миллатлар лигаси. АҚШ Мексикани мағлуб этиб, қаторасига 3-бор турнир ғолибига айланди

Учинчи марта ўтказилган КОНКАКАФ Миллатлар Лигасида ҳам АҚШ зафар қучди (аввалги иккисида ҳам ғолиб бўлган). 

Мезбонлар финалда азалий рақиби Мексикани Адамс ва Рейнанинг голлари эвазига мағлубиятга учратди. 

3-ўрин учун кечган баҳсда Ямайка Панамадан устун келди. 

КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси. 24 март
Финал
АҚШ — Мексика 2:0

Голлар: Адамс (45), Рейна (63). 
АҚШ — Тернер, Дест, Ричардс, Рим, Робинсон, Маккенни, Адамс (Жонни, 46), Рейна (Муса, 79), Пулишич (Эронсон, 90+3), Веа (Тиллман, 90+2), Райт (Балогун, 66). 
Мексика — Очоа, Хорхе Санчес, Монтес, Васкес, Галярдо (Артеага, 90+2), Эрик Санчес (Пинеда, 65), Алварес, Чавес (Ромо, 80), Антуна (Хименес, 65), Мартин, Лосано. 
Огоҳлантиришлар: Маккенни (27), Васкес (55), Алварес (58), Антуна (63), Хименес (74). 

3-ўрин учун
Ямайка — Панама 1:0
Гол: Лембикиса (42).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар