Испания – Бразилия ўртоқлик ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Винисиус Жуниор ирқчилик ҳақида гапира туриб, йиғлаб юборди.
«Бу ҳар куни, ҳар ўйинда кузатилаётгани ачинарли. Ҳар бир эътироз ва шикоятим ўзимни ҳам хафа қилади. Афсуски, бу фақат Испанияда эмас, бутун дунёда кузатилмоқда.
Ўз вақтида отам билан ҳам шундай воқеа бўлган – отамни қора танли эканлиги учун ишга олмай, оқ танлини олишган. Ирқчиликка кўп гувоҳ бўлганман ва яқин келажакда бундай ҳолат бошқалар билан такрорланмаслиги учун курашишда давом этаман.
Мени қўллаб-қувватлаётган испаниялик ўйинчиларга миннатдорчилик билдираман. Ирқчилик фақат Испанияда эмас, бутун дунё бўйлаб бор. Умид қиламанки, келажакда ирқий камситишлар камайиб бориб, одамлар бундай ҳолатга дуч келишмайди», - дейди «Реал» ва Бразилия миллий жамоаси форварди.
Маълумот учун, Бразилия 26 март куни Мадридда Испанияга қарши майдонга тушади.