25.03.2024 13:15
2895
Азиз Турғунбоев: «Эртага ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз»

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Азиз Турғунбоев ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ҳонгконгга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Эртанги ўйин ажойиб бўлиши кутилмоқда, чунки легионерлар тўлиқ таркибда шуғулланмоқда. Ўзимизга керакли 3 очкони қўлга киритиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

Миллий жамоада қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаётганим? Ўзимга қолса, қанот ҳужумчиси бўлиб ўйнашни хоҳлайман. Аммо бу — миллий жамоа ва мураббийнинг айтганини бажариш керак. Ҳимоячи сифатида туширилсам ҳам, ҳужумга тез-тез қўшиляпман.

Чарчоқ? Келгандан кейин асосан тикланиш машқларини бажардик. Муаммо йўқ», — дейди Туркиянинг «Сивасспор» клубида ўйнаётган футболчи. 

Ўзбекистон — Ҳонгконг ўйини эртага, 26 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар