25.03.2024 19:05
1163
Теглар
«Атлетико» Коке билан шартномани узайтирди

«Атлетико» клуби жамоа яримҳимоячиси Коке билан келишув узайтирилганини расман эълон қилди.

Мадрид клуби испаниялик футболчи билан шартномани 2024/25 йилги мавсум якунигача узайтирди. Амалдаги келишув ёзда ниҳоясига етарди.

Коке – «Атлетико» тарбияланувчиси бўлиб, 2008 йил жамоада дебютини ўтказган. 32 ёшли футболчи Мадрид клубида ўтказган ўйинлари сони бўйича рекордчи саналади.

Маълумот учун, Коке жорий мавсум Ла Лигада 26 ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар