Нагелсманн: «Крооснинг яккакурашларда қатнашмаслигини танқид қилишарди, аммо у ҳозир бу борада ҳам ажойиб кўринмоқда»
Юлиан Нагелсманн Германия миллий жамоасига қайтган Тони Кроосни мақтади.
«Реал» яримҳимоячиси 2021 йили миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганди, бироқ яқинда қайтишга қарор қилди ва қайтиши билан Францияга (2:0) қарши ўйинда 7-сониядаёқ ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
«Тўғрисини айтсам, қойилмақом. Унинг ажойиб футболчи эканлигини ҳаммамиз биламиз. Лекин яккакурашларда қандай иштирок этгани... Илгари уни тўп учун курашмаслиги сабаб танқид қилишарди.
Тони ниҳоятда қаттиқ меҳнат қилди ва ҳимояланишда барқарор ўйнади. Менга ёқадиган жиҳати шундаки, у — мутлақо оддий йигит ва жамоага мос келади. Бу жуда яхши», — дейди немислар устози.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар