«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал» телеканалининг ҳакамларга нисбатан муносабатини шармандалик деб атади.
«Реал»нинг ҳакамларга нисбатан ишига шунчаки қараб туриб бўлмайди. Клуб телеканалининг ҳакамларга босим ўтказаётгани – шармандалик. Бундан жаҳлим чиқади. Фикримча, тегишли ташкилотлар бу масалага аралашиб, ҳар ҳафта ҳакамларга очиқчасига босим ўтказаётган «Реал» ТВни тартибга чақиришлари шарт.
Real Madrid TV – жазога тортилиши керак. Уларга нисбатан чора кўрилмаса, бу Ла Лига ўйинларига таъсир ўтказиш бўлади. Бу ҳақда кўп марта айтдим, аммо бу клуб тўхтамоқчи эмас. Тасаввур қилинг, биз шундай қилганимизда аллақачон бизни жазолаган бўлишарди», - дейди Лапорта.
Аввалроқ, Мадрид клуби телеканали ўйиндан кейин ҳакамлар ҳаракатини кўриб чиқаётгани ва қаттиқ танқид қилаётгани, ўйин олдидан эса ҳакамларнинг аввалги ўйинлардаги хатоларини эслаётгани хабар қилинганди.