23.03.2024 10:02
1206
Жиру «Лос-Анжелес» билан келишувга яқин. Ҳужумчининг «Милан» билан шартномаси ёзда якунланади

Оливье Жиру ёзги трансфер ойнасида океан ортига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

L’Equipe хабарига кўра, франциялик 37 ёшли форвард «Лос-Анжелес»га ўтиш арафасида турибди. У МЛС клуби билан келишувга эришишга яқин. Жиру шартнома имзолаган тақдирда Уго Льорис билан битта клубда ўйнайди.

Қайд этилишича, Жиру Америка клубига ўтса, Париждаги Олимпиадада иштирок эта олмайди. Чунки у Евро-2024дан кейин «Лос-Анжелес» сафига бориб қўшилади.

Маълумот учун, Оливье жорий мавсум «Милан» сафида А Сериядаги 26 ўйинда 12та гол ва 8 ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар