24.03.2024 02:49
6506
Теглар
Ўртоқлик ўйини. Германия сафарда Францияни мағлуб этди

ФИФА кунлари муносабати билан миллий жамоалар иштирокидаги ўртоқлик ўйинлари давом эттирилмоқда.

Куннинг асосий тўқнашувларидан бири Лионда Франция ва Германия ўртасида ўтди. Учрашувда Кроосга Германия миллий жамоасидаги қайтишини нишонлаш учун 7 сония етарли бўлди. 998 кундан кейин илк марта «немис машинаси» сафида майдонга тушган Тони Кроос Францияга қарши ўртоқлик учрашувининг 7-сониясидаёқ Флориан Вирцнинг суперголига ҳаммуаллифлик қилди – 1:0.

49-дақиқада эса Кай Ҳавертц немисларнинг иккинчи голига муаллифлик қилиб, Францияни мухлислари қаршисида мағлуб этишга ҳиссасини қўшди – 2:0.

Ўртоқлик ўйини. 23 март (шанба)

Франция – Германия 0:2

Голлар: 0:1 – 1 Виртц, 0:2 – 49 Ҳавертц.

Франция – Самба, Кунде (Клосс, 61), Упамекано, Павар, Эрнандес (Эрнандес, 61), Рабьо, Тчуамени (Фофана, 74), Заир-Эмери (Камавинга, 61), Дембеле (Коло-Муани, 83), Тюрам (Жиру, 61), Мбаппе.

Германия – тер Стеген, Рюдигер, Та, Миттельштедт, Антон, Кроос, Гюндоган (Мюллер, 72), Андрих, Виртц (Фюрих, 72), Киммих, Ҳавертц (Ундав, 80), Мусиала (Фюллькруг, 80).

Огоҳлантиришлар: Андрих (68), Мбаппе (68), Рабьо (73).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар