23.03.2024 21:30
5865
«МЮ» тен Ҳаг ўрнига қайси мураббийлар номзодини кўриб чиққани маълум бўлди

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти Эрик тен Ҳаг ўрнига Зинеддин Зидан номзодини ҳам кўриб чиққан.

ESPN хабарига кўра, Манчестер клуби раҳбарияти ўтган бир ой давомида Эрик тен Ҳаг ўрнига қайси мураббийни таклиф этиш масаласини муҳокама қилган. Хусусан, клуб Гарет Саутгейт (Англия миллий жамоаси), Грэм Поттер, Роберто Де Дзерби («Брайтон»), Томас Франк («Брентфорд»), Томас Тухел («Бавария»), Хулен Лопетеги, Зинедин Зидан (ишсиз), Рубен Аморим («Спортинг») ва Юлиан Нагельсманн (Германия миллий жамоаси) сингари мутахассислар номзодини кўриб чиққан.

Аввалроқ, Жим Рэтклифф тен Ҳаг масаласида мавсум якунидан кейин бир қарорга келиши ҳақида хабар қилинганди. Клуб Англия кубогида ғолиб чиқмаса ёки ЕЧЛга йўлланма олмаса, нидерландиялик мураббий истеъфога чиқарилиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар