Сешанба кунги Ўзбекистон – Ҳонгконг ўртасида ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқич 4-тури доирасидаги ўйин олдидан Элдор Шомуродов фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ҳонгконгда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Улар ҳам очко олиш учун ҳаракат қилишди, билишимча, майдонни ҳам алмаштиришган. Ўйиндан олдин болалар билан гаплашдик, баҳсга жиддий қарамасак, қийин бўларди. Барчамиз ўйин бошидан буни тушуниб, ҳаракат қилдик. Ўйинга тўғри муносабат билан тушдик ва қийиналмай 3 очкога эга чиқдик.
Жароҳатдан кейин? Барчаси яхши. Муҳим ҳам аъло даражада. Бизда ажойиб жамоа йиғилган. Ўзимни яхши ҳис қиляпман.
Албатта, Катанец йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз. Энг аввало соғлиқ муҳим. Мухлисларни ўйинга чақириб қоламиз.
Қийинчиликлар ортда қолди, ҳаммаси жойида», - дея Элдор Шомуродовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.