23.03.2024 11:43
3926
Ди Мария Марадонани ортда қолдириб, Аргентина миллий жамоасида ассистлар бўйича 2-ўринга кўтарилди

Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Анхел Ди Мария Салвадорга қарши ўйинда (3:0) ассист қайд этди. 

Бу ассист «Бенфика» вингерининг миллий жамоадаги 27-голли узатмаси бўлди ва у бу борада 2-ўринда бўлган Диего Армандо Марадонани (26та ассист) ортда қолдирди.

Шу тариқа, афсонавий Марадона голли узатмалари сони бўйича 3-ўринга тушган бўлса, Ди Мария 2-ўринга кўтарилди. Аргентина миллий жамоасидаги рекорд Мессига тегишли – 54та ассист.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар