23.03.2024 18:05
1382
«Дебют голимни урганимни кейин билдим». Рустам Ашурматов Ҳонгконгда эришилган ғалаба ва Тошкентдаги ўйин ҳақида

Сешанба кунги Ўзбекистон – Ҳонгконг ўртасида ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқич 4-тури доирасидаги ўйин олдидан миллий жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳонгонгдаги ўйин олдидан яхши тайёргарлик кўргандик. Ўзимизга ишонч юқори эди.

Дебют голим? Тўғриси, Ҳонгконг дарвозасига урган голим дебют голим эканини билмасдим. Ўйиндан кейин билдим. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Давомий бўлади, деб умид қиламан.

Жароҳат? Ҳозир яхши ҳолатдаман. Ўйинга тайёрман.

Мураббий йўқлигини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун муҳим», - дея Рустам Ашурматовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Маълумот учун, ушбу баҳс 26 март, сешанба куни соат 19:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар