22.03.2024 22:51
1892
Теглар
Валверде Ла Лига ва ЕЧЛда ғолиб бўлиш имконияти ҳақида: «Қийин, аммо уддаласа бўлади»

«Реал» яримҳимоячиси Феде Вальверде жамоанинг бу йилги мақсади Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада ғолиб бўлиш эканини айтди.

«Ла Лига ва ЕЧЛда ғалаба қозониш имкониятимиз? Бу қийин, аммо уддаласа бўлади. Биз – «Реал», бу клуб бежизга Чемпионлар лигаси тарихидаги энг совриндор жамоа эмас. Буни яна бир карра исботлашимиз керак», - дейди Мадрид клубининг уругвайлик футболчиси.

Маълумот учун, «Реал» Ла Лигада пешқадамлик қилаётган бўлса, ЕЧЛ чоракфиналида «Манчестер Сити»га қарши ўйнайдиган бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар